platina.uz

Коррупция бўйича халқаро мукофот эгалари аниқланди

Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан биргаликда юксак халқаро мукофотни ўз эгаларига топширди.

Сиёсат
19 декабрь 2023 йил
Коррупция бўйича халқаро мукофот эгалари аниқланди

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Мукофот қуйидагиларга топширилди:

  • “Коррупцияга қарши курашдаги ютуқлар” номинациясида Transparency International халқаро ташкилотининг собиқ раиси Хосе Карлос Угас Санчес Морено (Перу);
  • “Таълим ва академик тадқиқотлар” номинациясида Сингапур миллий университети собиқ профессори Жон Куа (Сингапур) ва Загреб университети профессори Сунчана Роксандич (Хорватия);
  • “Коррупцияга қарши курашишда ёшлар ижоди ва фаоллиги” учун мукофотлар Youth4IntegrityBuilding нодавлат ташкилотига (Кения) – директор Дамарис Асвега ҳамда All4Integrity нодавлат ташкилотига – асосчиси Андре Корреа Д’Альмейде;
  • “Инновациялар ва журналистик суриштирувлар” номинациясида суриштирувчи мухбир Клэр Рюкасл-Браун (Буюк Британия) ва Буюк Британия Халқаро тараққиёт вазирлиги коррупцияга қарши курашиш бўлимининг собиқ раҳбари Фил Мейсон;
  • “Спортни коррупциядан ҳимоя қилиш” номинациясида мукофотларга журналист ва BBC бошловчиси Вайхига Мваура (Кения) ва Central European News ахборот агентлиги муҳаррири Шантану Гуха Рэй (Ҳиндистон).
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+