platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Исроилнинг Қатарга ҳужумини қоралади

Президент Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев Исроилнинг Қатарга ҳужумини қоралади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябр куни Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари яқинда Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади. Қатар мустақиллиги ва суверенитетини бузадиган, унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бундай номақбул хатти-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, халқаро ҳуқуқнинг асосий қоида ва тамойилларига зид экани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши экани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.

Эслатиб ўтиш керак, 3 кун аввал Исроилнинг “ҲАМАС расмийларини йўқ қилишга” уриниши туфайли Қатарга зарбалар берганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid