Тошкентда коррупцияга қарши ҳаракатни билдирувчи монумент ўрнатилди
Маросимда Ўзбекистон президенти ва Қатар амири иштирок этди.
Сиёсат
19 декабрь 2023 йил
Tashkent city ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди.
Кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ушбу ўн икки метрлик композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан мутлақ тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади.