Қатар амири Тошкентга келади
Амир Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этади.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабр куни Тошкент шаҳрига келади. Уни Шавкат Мирзиёев таклиф қилган.
Амир Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлиб ўтади. Шунингдек, президентнинг Қатарга давлат ташрифи давомида сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Маълумот учун, ушбу мукофот Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган бўлиб, 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирлаб келинади.