platina.uz
Жамият

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲда спортчи ҳалок бўлди

Огайо штатида юк машинасини бошқараётган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси 21 ёшли дарвозабон Тобиас Форсайтнинг машинаси билан тўқнашди. 

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲда спортчи ҳалок бўлди

АҚШда Ўзбекистон фуқароси бошқарган юк машинаси ЙТҲ содир этди, натижада бир нафар спортчи ҳалок бўлди.

АҚШнинг Огайо штатида юк машинасини бошқараётган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси 21 ёшли дарвозабон Тобиас Форсайтнинг машинаси билан тўқнашди. Ёш футболчи бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлди.

Тергов маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодисадан сўнг ҳайдовчи далилларни йўқ қилиш мақсадида телефонлари, видеокамералари ва бошқа электрон қурилмаларини синдириб ташлаган. Полиция у билан Гугл Таржимон орқали боғланишга мажбур бўлди.

Ҳодисадан сўнг, АҚШ транспорт вазири юк машиналари ҳайдовчилари йўл белгиларини тушуниши ва етарли даражада инглиз тилини билиши кераклигини айтди.

Мамлакат шунингдек, тил талабларини кучайтирмоқда ва ҳайдовчиларни кузатиб бормоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid