АҚШда 158та автомобил тўқнашди, етти киши ҳалок бўлди
Луизана полицияси маълумотига кўра, жабрланганлар сони янада ошиб кетиши мумкин.
Жаҳон
24 октябрь 2023 йил

AҚШнинг Луизиана штатида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди, дея хабар беради штат полицияси.
"Дастлабки суриштирувлар ЙТҲда камида 158 та автомобил иштирок этганини аниқлади. 7 кишининг ўлими тасдиқланди.
25 дан ортиқ одам турли даражадаги тан жароҳати олиб, ҳудуддаги шифохоналарга етказилди", — дейилади полициянинг Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Луизана полицияси маълумотига кўра, жабрланганлар сони янада ошиб кетиши мумкин. Ҳодиса оқибатида йўлларда улкан тирбандликлар вужудга келди.
NBC телеканали хабарига кўра, аварияга қуюқ туман сабаб бўлган.