platina.uz
Сиёсат

Президент “BlackRock” компанияси катта бошқарувчи директорини қабул қилди

Учрашувда стратегик шерикликни, аввало, ёқилғи-энергетика соҳасида  янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари компания билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент “BlackRock” компанияси катта бошқарувчи директорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июль куни “BlackRock” компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесини қабул қилди.

Учрашувда стратегик шерикликни, аввало, ёқилғи-энергетика соҳасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳалари фаол амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари “BlackRock” компанияси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Хусусийлаштириш соҳасида шерикликни кенгайтириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, молия бозорини ривожлантириш, нефть-кимё тармоғидаги лойиҳаларни илгари суриш ҳамда сунъий интеллект технологияларига қўшма инвестиция киритиш шулар жумласидан.

“BlackRock” активлар ва жамғармаларни бошқариш ҳамда молиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик инвестиция компаниясидир. 2026 йилда компания бошқарувидаги активлар ҳажми 14 триллион долларга етди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid