platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Президент Марказий Осиё раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик учрашувида иштирок этди

Давлатимиз раҳбари маърифат ва илмга интилишдек гуманистик анъаналарни замонавий илм-фан ютуқлари билан уйғунлаштириш мақсадида “Инсон манфаатлари йўлида рақамли тараққиёт” ташаббусини илгари сурди. 

Президент Марказий Осиё раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик масалаларига бағишланган учрашувида иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг юқори даражали вакиллари ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.

Президент Марказий Осиё раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик учрашувида иштирок этди
Президент Марказий Осиё раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик учрашувида иштирок этди

Халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, шунингдек, рақамли технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ янги хатар ва таҳдидлар масалалари кўриб чиқилди.

Давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш, айниқса, ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимиз ўз нутқида хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги шароитда Ақаба жараёнининг аҳамиятини юксак баҳолади.

Сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши инсоният учун улкан имкониятлар яратиш билан бирга, янги таҳдидларни ҳам юзага келтираётгани қайд этилди. Шу муносабат билан сифатли таълим ва инсон салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун шароит яратиш хавфсизликнинг муҳим пойдевори экани таъкидланди.

Президент Марказий Осиё раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик учрашувида иштирок этди

Давлатимиз раҳбари маърифат ва илмга интилишдек гуманистик анъаналарни замонавий илм-фан ютуқлари билан уйғунлаштириш мақсадида “Инсон манфаатлари йўлида рақамли тараққиёт” ташаббусини илгари сурди. Унинг асосий мақсади сунъий интеллект салоҳиятини билимларни кенг тарқатиш, ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш ва шахс камолоти учун янги имкониятлар яратишга йўналтиришдан иборат.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Сунъий интеллектни бошқариш масалалари бўйича глобал мулоқоти қўллаб-қувватланди.

Глобал саъй-ҳаракатларга амалий ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистонда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси минтақавий офисини очишга тайёрлик билдирилди. Ушбу офис Марказий Осиё мамлакатларига террорчилик мазмунидаги материаллар ҳақида огоҳлантириш каналларини ишга тушириш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш, терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда бу жараёнларда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўмак кўрсатади.

Шунингдек, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида “Рақамли даврда жаҳолатга қарши маърифат” халқаро дастурини йўлга қўйиш таклиф этилди. Унинг асосий вазифалари кўп тилли ахборот ресурсларини яратиш, диний арбобларни ахборот муҳитида фаолият юритишга тайёрлаш, ислом динининг инсонпарварлик қадриятларини тарғиб этаётган ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлади.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида сунъий интеллектнинг келажаги нафақат технологик тараққиётга, балки ундан қандай мақсадларда фойдаланишга ҳам боғлиқ эканини таъкидлади. Шу боис янги технологияларни таҳдидлар манбаига эмас, балки тинчлик, хавфсизлик ва инсон тараққиётини таъминлашнинг қудратли воситасига айлантириш умумий интилиш бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid