Муродбек Шерлиев Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи этиб тайинланди
У аввал хизмат бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шерлиев Муродбек Атабекович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Хизматнинг аввалги раҳбари Шерзод Ибрагимов президент қарори билан Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
