platina.uz
Жамият

Фарғонада экология бўлими ходими 9,5 минг доллар билан ушланди

Ушбу ходим 2025 йил Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Сайиджон Хизиров билан тортишгани видеоси тарқалган ва унга куч ишлатилганди. 

Фарғонада экология бўлими ходими 9,5 минг доллар билан ушланди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида экология бўлими ходими 9500 АҚШ доллари миқдоридаги порани олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, мансабдор шахс туманнинг “Араб” маҳалласи ҳудудидаги 4 гектар ер майдонида ёввойи дарахтларнинг кесилиши ва ҳудуднинг қумдан тозаланишига бир йил давомида чора кўрмаслик эвазига фуқародан 10 минг доллар талаб қилган.

Вилоят ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида пора олишда воситачилик қилган шахс ва пулни қабул қилган экология ходими ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, воситачи бошқарувидаги автомобил кўздан кечирилганда, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар ҳам аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу воқеа қаҳрамони жамоатчиликка яхши таниш.

Гап шундаки, 2025-йил ноябрь ойида Бувайда тумани Найман қишлоғидаги зовур ҳудудида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани аниқланган эди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ўша пайтдаги Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Сайиджон Хизировнинг экология инспектори Аҳрор Ниязов билан тортишгани, унга нисбатан куч ишлатилгани ва инспекторнинг ҳудуддан олиб чиқиб кетилгани акс этганди. Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid