platina.uz
Жамият

Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган конференция ташкил этилди

БМТнинг 2025 йилдаги глобал нарковазият юзасидан ҳисоботи тақдим этилиб, гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашда фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган конференция ташкил этилди

Халқаро гиёҳвандлик ва наркотикларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида соҳада амалга оширилаётган ишларни акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди.

Шунингдек, БМТнинг 2025 йилдаги глобал нарковазият юзасидан ҳисоботи тақдим этилиб гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашда фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 963 кг 610 грамм гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларни йўқ қилиш маросими онлайн намойиш этилди.

Тадбир якунида санъаткорлар иштирокидаги бадиий концерт дастури намойиш этилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid