platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувни олқишлади

ТИВ келишувни ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ деб атади.

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувни олқишлади

Ўзбекистон Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланганини олқишлади.

ТИВ келишувни ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ деб атади.

"​АҚШ ва Эрон раҳбариятининг ҳал қилувчи паллада кўрсатган сиёсий иродаси ва узоқни кўра билишини алоҳида эътироф этамиз. Эришилган келишув халқаро ҳамжамият узоқ вақтдан буён кутган тинчлик йўлидаги барқарор ечим учун мустаҳкам замин яратади.

​Ушбу муҳим ўзаро англашувга эришиш учун зарур шароитларни шакллантиришга ҳисса қўшган Покистон ва Қатарнинг катта ҳиссасини, шунингдек Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва бошқа минтақавий ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз", дейилади баёнотда.

​Ўзбекистон музокараларнинг кейинги босқичлари конструктив руҳда давом этиши ва эришилган келишувлар самарали амалга оширилишига умид қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid