platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистондаги банк активларнинг 80 фоизи 12 та банк ҳиссасига тўғри келади

​Кредит портфелининг асосий қисми ҳам айнан йирик банкларда жамланган. Банк тизимидаги жами 629,0 трлн сўмлик кредитларнинг 83 фоизи активлари 30 трлн сўмдан юқори бўлган банклар ҳиссасига тўғри келади. 

Ўзбекистондаги банк активларнинг 80 фоизи 12 та банк ҳиссасига тўғри келади

Активлар ва кредитлар бўйича асосий кўрсаткичлар қайси банклар ҳиссасига тўғри келмоқда?

​2026 йил 1 май ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган 34 та тижорат банкининг жами активлари 962,8 трлн сўмни ташкил этди. Активлар ҳажми бўйича энг йирик 12 та банк (активлари 30 трлн сўмдан юқори) ҳиссасига банк тизими активларининг қарийб 80 фоизи ёки 767,6 трлн сўми тўғри келмоқда.

​Кредит портфелининг асосий қисми ҳам айнан йирик банкларда жамланган. Банк тизимидаги жами 629,0 трлн сўмлик кредитларнинг 521,5 трлн сўми ёки 83 фоизи активлари 30 трлн сўмдан юқори бўлган банклар ҳиссасига тўғри келади.

​Кредитлар таркибида узоқ муддатли кредитлар устунлик қилмоқда. Жами 552,8 трлн сўмлик узоқ муддатли кредитларнинг 459,6 трлн сўми йирик банклар томонидан ажратилган. Бу эса иқтисодиётнинг инвестицион лойиҳалари ва узоқ муддатли молиялаштиришида йирик банкларнинг муҳим ўрин тутаётганини кўрсатади.

​Банк тизимининг капитал базаси ҳам юқори даражада шаклланган. Жами капитал 144,0 трлн сўмни ташкил этиб, унинг 111,0 трлн сўми активлари 30 трлн сўмдан юқори бўлган банклар ҳиссасига тўғри келади.

​Банклар фаолиятининг молиявий натижалари ҳам ижобий бўлиб қолмоқда. 2026 йил 1 май ҳолатига банк тизимининг соф фойдаси 6,9 трлн сўмни ташкил этди. Капитал монандлиги кўрсаткичи 18,4 фоиз даражасида шаклланган бўлиб, бу амалдаги пруденциал талаблардан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

​Депозитлар ҳажми ҳам ўсишда давом этмоқда. Аҳоли омонатлари 170,2 трлн сўмга, юридик шахслар депозитлари эса 274,2 трлн сўмга етди. Мазкур маблағларнинг асосий қисми йирик банкларда жамланган бўлса-да, ўрта ва кичик банклар сегментида ҳам депозит базаси босқичма-босқич кенгайиб бормоқда.

​Банк тизимида активлар, кредитлар ва депозитларнинг асосий қисми йирик банклар ҳиссасига тўғри келаётган бўлса-да, турли ҳажмдаги банкларнинг фаолияти молиявий воситачиликни кенгайтириш, аҳоли ва бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid