platina.uz
Жамият

Истанбулда 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Фотиҳ туманидаги трамвай бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди. 

Истанбулда 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Истанбулда 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош консулхонаси хабар берди.

2026 йил 8 июн куни Истанбул шаҳрининг Фотиҳ тумани, Лалели мавзесидаги трамвай бекатида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 6 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси вафот этди.

Вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган фуқаро трамвайдан тушганидан сўнг бекат ва трамвай рельслари оралиғида қисилиб қолган ҳамда транспорт воситасининг ҳаракатланиши натижасида оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ҳамда зарур консуллик-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш чораларини кўрмоқда.

Истанбул шаҳрининг мегаполис сифатида йўл-транспорт инфратузилмаси ва жамоат транспорти серқатновлигини инобатга олган ҳолда, вояга етмаган фарзандларни назоратсиз қолдирмасликни ва уларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid