Саида Мирзиёева Истанбулдаги Ибн Халдун университети ва "Енидоғу" мактабига борди
Ташриф давомида таълим масканлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда мактаб ўқувчилари, талабалар, педагоглар учун янги имкониятлар яратишга келишиб олинди.

Саида Мирзиёева Истанбулда Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва "Енидоғу" мактабига борди.

"Ушбу муассасаларнинг ўқитиш услублари, ёндашувлари менда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда таълим сифатига, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва уларда мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган", – деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.

Ташриф давомида таълим масканлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда мактаб ўқувчилари, талабалар, педагоглар учун янги имкониятлар яратишга келишиб олинди.






