platina.uz
Жамият

Саида Мирзиёева Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Мактабда ўқув жараёнида STEM йўналишига — математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологияларига алоҳида эътибор қаратилган. Болалар бу фанларни чуқур ўзлаштириш баробарида лойиҳалар устида ишлайдилар, билимларини амалиётда қўллаш кўникмасини ҳосил қилиб, мустақил тадқиқотлар олиб борадилар.

Саида Мирзиёева Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди.

Бу даргоҳда 260 нафардан зиёд иқтидорли ўғил-қиз таълим олишни бошлади.

Ўқув жараёнида STEM йўналишига — математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологияларига алоҳида эътибор қаратилган. Болалар бу фанларни чуқур ўзлаштириш баробарида лойиҳалар устида ишлайдилар, билимларини амалиётда қўллаш кўникмасини ҳосил қилиб, мустақил тадқиқотлар олиб борадилар. Хорижий тиллардан инглиз ва хитой тиллари кучайтирилган тартибда ўқитилади.

Шу билан бирга, ўқув дастурининг салмоқли ҳамда муҳим қисми она тили, Ўзбекистон тарихи, адабиёти ва маданиятига ажратилган.

"Ёшларга замонавий таълим бериб, келажаги учун кенг имкониятлар эшигини очар эканмиз, айни пайтда уларга ватан туйғуси, ўзлиги ва миллий маданияти билан боғлиқликни доимий сингдириб бориш зарур — менимча, таълимда энг тўғри ёндашув шу", дея таъкидлади Мирзиёева.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid