platina.uz
Жаҳон

Си Цзинпин етти йил ичида илк бор КХДРга боради

Хитой етакчиси 8-9 июн кунлари Ким Чен Иннинг таклифига биноан КХДРга давлат ташрифи билан бўлади. 

Си Цзинпин етти йил ичида илк бор КХДРга боради

Си Цзинпин етти йил ичида илк бор КХДРга боради.

Корея Марказий ахборот агентлиги хабар беришича, Хитой Раиси Си Цзинпин 8-9 июн кунлари мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг таклифига биноан КХДРга давлат ташрифи билан боради. Хитой раҳбари охирги марта 2019 йил бу давлатга келган.

"Корея Меҳнат партияси бош котиби ва Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат ишлари бўйича раиси ўртоқ Ким Чен Иннинг таклифига биноан, Хитой Коммунистик партияси бош котиби ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин 8-9 июн кунлари КХДРга давлат ташрифи билан боради", дейилади хабарда.

Март ойида Ким Чен Ин Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланишини таъкидлаган эди.

Шимолий Корея раҳбари Си Цзинпинга Корея Меҳнат партияси бош котиби этиб қайта сайлангани муносабати билан табриклагани учун миннатдорчилик билдирган.

Ким Чен Ин хитойлик ҳамкасбининг табрикномаси у ва партиянинг барча аъзолари учун қўллаб-қувватлаш ва далда белгиси эканлигини таъкидлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid