platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маҳсулот айланмаси уч баробарга ортди

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург иқтисодий форумида нутқ сўзлади. Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этади. 

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маҳсулот айланмаси уч баробарга ортди

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург иқтисодий форумида нутқ сўзлади.

Президент Ўзбекистон учун Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи эканини қайд этди.

Бугунги кунда ўзаро муносабатларимиз янги даврга қадам қўйди. Ҳамкорлик кўп даражали ва кўп қиррали тус олди.

Маҳсулотларнинг оддий савдо-сотиғидан мураккаб саноат занжирлари, технологик алянслар, биргаликда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қадар бўлган йўлни босиб ўтдик.

Сўнгги 10 йилда ўзаро маҳсулот айланмаси уч баробардан кўпроқ – 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларга ошди. Россия билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 50 миллиард доллардан ортади.

Икки давлат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил кенгаймоқда. Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этади, яна 5 миллиард долларлик инвестициялар пакети тайёрланмоқда.

“Энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Инвестиция лойиҳалари, жумладан, Россия иштирокидаги лойиҳалар ҳисобидан биз электр энергияси ишлаб чиқаришни бир ярим баробар – 58 миллиард киловатт-соатдан 87 миллиард киловатт-соатга оширдик.

2030 йилгача генерацияни 120 миллиард киловатт-соатгача кўпайтиришни режалаштирмоқдамиз. Унинг 54 фоизини қайта тикланадиган энергия манбалари ташкил этади.

Бизнинг энергетика соҳасидаги қувватларимиз, шунингдек, Ўзбекистонда Россия иштирокида биринчи гибрид атом электр станциясининг ишга туширилиши ҳисобидан ҳам ортади.

Кеча АЭС қурилишининг биринчи пойдеворини қўйиш маросимида қатнашдик. Биз учун бу узоқ муддатли ривожланиш, янги муҳандислик мактабини тайёрлаш ва илғор технологияларни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳадир.

Атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича бошқа соҳалар – тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва илм-фанда ҳам ҳамкорликда иш олиб бориш ниятидамиз”, – деди Президентимиз.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid