Саида Мирзиёева Австрия парламентида муҳим учрашувлар ўтказди
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Австрия Парламентида Федерал кенгаш Раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш Раиси Валтер Розенкранс билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди.

