Наманганда 23 ёшли йигит сувда оқиб кетди
Ҳодиса 28 май куни содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Наманганда 23 ёшли йигит сувда оқиб кетди, унинг жасади қидирилмоқда.
2026 йил 28 май куни 23 ёшли йигит қариндошлари билан биргаликда Поп туманида жойлашган дам олиш масканига келиб, у ердан оқиб ўтувчи "Чодаксой" сойига чўмилиш мақсадида тушган.
Эҳтиётсизлиги оқибатида у сувда чўкиб кетиб, қайта чиқмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг қутқарувчилари жалб этилган ҳолда сувга чўкиб кетган йигитни қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.
