platina.uz
Жамият

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғоналик фуқаро юк автомашинасида олиб келинган умумий қиймати 778 млн сўмлик, жами 38 турдаги дори воситаларини ўзининг яшаш хонадонига тушираётган вақтида ушланган. 

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғона ва Наманганда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари аниқланди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. фуқаро “Газел” русумли юк автомашинасида олиб келинган умумий қиймати 778 млн сўмлик, жами 38 турдаги 45960 дона дори воситаларини ўзининг яшаш хонадонига тушираётган вақтида тўхтатилиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Шунингдек, унинг хонадони кўздан кечирилганда 468 млн сўмлик 25 турдаги 16535 дона дори воситалари меъёрий талабларга зид равишда сақланаётганлиги маълум бўлди.

Бу каби ноқонуний ҳолат Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва Божхона органлари ҳамда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фош этилди.

Хусусан, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. ва 1993 й.т. 2 нафар фуқаро ўзларининг яшаш хонадонларида ҳамда Давлатобод туманида жойлашган нотурар бинода хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган катта миқдордаги дори воситаларини келгусида сотувга чиқариш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланди.

Кўздан кечириш жараёнларида ушбу 3 та манзилдан тахминий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ жами 453 турдаги 32528 қути дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича дори воситаларига нисбатан экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid