platina.uz
Жамият

Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Жорий йил 472 минг нафар ўғил-қизлар мактаб таълимини тугатди. 

Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мактабларини битирувчи ўғил-қизларига табрик йўллади.

Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Мана шу ҳаяжонли дамларда 472 минг нафар ўғил-қизларимиз мактаб таълимини тугатиб, катта ҳаётга йўлланма олмоқда.

"Жорий йил биринчи марта 11 минг нафардан зиёд фарзандларимиз мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомламоқда. Бундай интилувчан ўғил-қизларимиз келажакда ҳам ўз тенгдошларига намуна бўлиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшади деб ишонаман.

Ҳар бир мактаб битирувчисининг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун ҳозирги кунда катта куч ва имкониятларимизни сафарбар этяпмиз", дейилади табрикда.

Мамлакатимизда 207 та олийгоҳ ва 643 та техникум сизларга замонавий билим, касб ва малака беришга тайёр. Тиришқоқ, ўз кучига ишонган ёшларимиз ҳали мактабни тугатмасдан туриб, юртимиздаги, чет элдаги нуфузли олийгоҳларга киришга улгурди. Масалан, 171 нафар ёшларимиз дунёнинг етакчи университетларига, яна минглаб битирувчилар мамлакатимиздаги олийгоҳларга қабул қилинди.

" Бугунги тез ўзгараётган даврда ҳаётга, унинг кескин талабларига тайёр бўлиш бу – энг муҳим вазифа.

Ушбу йўлда сизлар учун энг яқин дўст ва энг кучли қурол – китобдир. Чунки китоб – нур, илм ва ибрат манбаи. Кўп китоб ўқиган инсон ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди, кучли ирода, кенг дунёқарашга эга бўлади.

Бугунги ҳаётимизда сизлар учун ўрнак бўладиган ютуқларимиз, ёш-ёш қаҳрамонларимиз кўп. Тўрт-беш йил олдин мактабни тугатган Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Абдуқодир Ҳусанов каби машҳур спортчиларимиз шахмат ва футбол оламида бутун дунёни қойил қолдирмоқда.

Сиз бугун мактабни тугатдингиз, лекин катта ҳаёт мактаби энди бошланмоқда" дея таъкидлайди президент.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid