Манба: Олий раҳбар бойитилган уранни Эрондан чиқармасликка кўрсатма берди
Бу АҚШ келишувлардаги асосий масала ҳисобланади. Аввал Эрон уранни Россия жўнатишга тайёрлиги айтилганди.

Эрон олий раҳбари Можтаба Хоманаий бойитилган уранни чет элга юбормаслик ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.
"Олий Раҳбарнинг кўрсатмаси ва ҳокимият ичидаги келишувга кўра, бойитилган уран захиралари мамлакатдан чиқиб кетмаслиги керак", деди манбалардан бири агентликка.
Манбаларга кўра, Эроннинг юқори лавозимли расмийлари ушбу материални чет элга юбориш мамлакатни АҚШ ва Исроилнинг келажакдаги ҳужумларига нисбатан заифроқ қилади, деб ҳисоблашади.
Исроил расмийлари Reuters агентлигига Трамп Исроил ҳукуматига ядровий қурол яратиш учун зарур бўлган юқори даражада бойитилган уран захиралари Ислом Республикасидан олиб ташланишига ва ҳар қандай тинчлик шартномасида бундай банд бўлиши кераклигига ишонтирганини айтишди.
Аввалроқ Al-Arabiya телеканали Эрон ҳужжатлари ошкор қилинганидан сўнг, Теҳрон Қўшма Штатларнинг узоқ муддатли сулҳ тузиш бўйича янги таклифига жавобини етказганини хабар қилган эди.
Эроннинг шартлари бойитилган уранни АҚШга эмас, балки Россияга топширишга тайёрликни ўз ичига олади.
Теҳрон шунингдек, ядровий дастурини тўлиқ демонтаж қилиш ўрнига, уни узоқ муддатли музлатишга рози бўлишга тайёр.
Бундан ташқари, Эрон Вашингтондан иқтисодий имтиёзлар эвазига АҚШ-Исроил ҳужумлари учун компенсация талабларидан воз кечишга рози бўлди.
