platina.uz
Жамият

Каттақўрғон тумани ҳокими собиқ ўринбосари қўлга олинди

Булунғурда эса туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди. 

Каттақўрғон тумани ҳокими собиқ ўринбосари қўлга олинди

Самарқандда собиқ ҳоким ўринбосари ва солиқ мансабдори ушланди.

Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва собиқ ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Булунғур туманида фаолият юритувчи “Бухгалтерия маркази” ДМ ҳисобчиси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан ҳисобланган 150 млн сўмлик солиқ қарздорлигини ўзининг мансабдор таниши орқали камайтириб беришни ваъда қилиб, унинг раҳбаридан дастлаб 3 млн сўм олган.

Сўнгра, у фермердан қўшимча тарзда 15 млн сўм талаб қилиб, ушбу пул маблағини Булунғур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари билан бирга олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

2025 йилда Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 1986 й.т. фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 14 млн сўм олган. Аммо, у берган ваъдасини бажармаган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳозирда собиқ ҳоким ўринбосари бўлган мазкур шахс муқаддам олган пул маблағи ҳисобидан 1000 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида, унинг ноқонуний ҳаракати фош этилди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid