platina.uz
Жамият

Саида Мирзиёева оғир аҳволдаги боғча ва поликлиникага борди

1977 йилда очилган болалар боғчаси қайтадан қурилади, 46 минг нафар одамга хизмат кўрсатадиган поликлиника учун эса янги бино барпо этилади.

Саида Мирзиёева оғир аҳволдаги боғча ва поликлиникага борди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникани кўздан кечирди.

"Ҳудудларга сафарларимиз – Президент топшириқлари ижросининг қатъий назорати ва жойлардаги ҳар бир муаммога қаратилган эътибордир.

Биз Бухорода кўздан кечирган боғча ва поликлиникаларнинг аҳволи ниҳоятда ачинарли, уларни зудлик билан таъмирлаш талаб этилади. Бу болаларимизнинг келажаги учун зарур", дейди Саида Шавкатовна.

1977 йилда очилган 21-сонли болалар боғчаси қайтадан қурилади, 46 минг нафар одамга хизмат кўрсатадиган 9-сонли поликлиника учун эса янги бино барпо этилади. Ҳозирда мазкур муассаса 1972 йилда қурилган, тиббий стандартларга жавоб бермайдиган бинода – кам таъминланган фуқаролар учун мўлжалланган ётоқхонада жойлашган.

Ушбу бино ҳам тўлиқ таъмирланади ва у ерда яшовчиларнинг шароитлари яхшиланади.

Бундан ташқари, икки йил ичида вилоятнинг чекка туманларида жойлашган яна 36 та поликлиникани реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid