platina.uz
Жамият

25 майдан Президент мактабларига қабул бошланади

Ҳужжат топшириш 14 июнга қадар онлайн шаклда амалга оширилади. 

25 майдан Президент мактабларига қабул бошланади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 25 майдан – 14 июнга қадар топширилади.

Ҳужжат топшириш онлайн шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Президент мактабларига ариза топшириш учун ўқувчиларнинг:

-охирги 2 ой давомида тушган фотосурати,

-туғилганлик ҳақида гувоҳномаси (яъни метрикаси),

- тегишли ўқув йили натижаларига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси ёки ҚР-код билан тасдиқланган электрон табел,

- ота-онаси (қонуний вакили)нинг фуқаролик паспорти маълумотлари,

- боғланиш учун телефон рақамлари талаб қилинади.

Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари “5” (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid