platina.uz
Жамият

Машина ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик топилди

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Фарғонада тезкор тадбир ўтказилди. 

Машина ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик топилди

Автомашина ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди.

Гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши курашиш йўналишида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Фарғона вилояти Риштон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, қўшни мамлакатдан келган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасининг ғилдираклари ичига хуфиёна тарзда яширилган наркотик моддаларни олаётган вақтларида 1974 й.т. автомашина ҳайдовчиси ҳамда буюртмачи ҳисобланган Учкўприк туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ушланди.

Автомашина ғилдираклари ичига жами 3 кг 408 гр “опий” ва 16 кг 405 гр “гашиш” моддалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid