platina.uz
Жаҳон

Хитойда фейервейк фабрикаси портлади, 26 киши ҳалок бўлди

Хитой етакчиси Си Цзинпин ҳодиса сабаб тергов ўтказишни буюрди. Корхона раҳбари қўлга олинган. 

Хитойда фейервейк фабрикаси портлади, 26 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг марказий қисмидаги фейервейк фабрикасида содир бўлган портлаш 26 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 61 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий Синхуа ахборот агентлиги хабар берди.

Портлаш Хунан провинциясининг Чангша округи таркибига кирувчи Лиуянг шаҳридаги Ҳуашенг заводида содир бўлди. Воқеа жойига 480 дан ортиқ қутқарувчи, жумладан, учта қутқарув роботи юборилди. Воқеа жойи иккита қора кукун омбори яқинида жойлашганлиги сабабли, қутқарувчилар яқин атрофдаги аҳолини эвакуация қилишди ва яна бир портлашнинг олдини олиш учун буфер зонасини яратдилар.

Хитой етакчиси Си Цзинпин бедарак йўқолганларни қидириш ва ярадорларни қутқариш учун саъй-ҳаракатларни талаб қилди.

Шунингдек, у тергов ўтказишни талаб қилди. Компания раҳбари аллақачон полиция томонидан ҳибсга олинган. Портлаш сабаби ҳали аниқланмаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid