platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида 11 мансабдор шахс лавозимидан озод этилди

Аҳоли мурожаатларига масъулиятсизлик билан қараган, такрорий мурожаатлар кўпайишига сабаб бўлган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. 

Тошкент вилоятида 11 мансабдор шахс лавозимидан озод этилди

Тошкент вилоятида 11 мансабдор шахс лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Шу йилнинг 13 март куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 март куни Тошкент вилояти ҳокими раҳбарлигида танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди. Айни пайтда мазкур йиғилишдан олинган айрим кичик лавҳалар ижтимоий тармоқларда айланмоқда.

Уларда вилоят ҳокими аҳоли мурожаатларига беписанд муносабатда бўлган, улар ижросида ўзибўларчиликка йўл қўйган масъулларга лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўриш таклифини илгари сурган эди.

Аҳоли мурожаатларига масъулиятсизлик билан қараган, такрорий мурожаатлар кўпайишига сабаб бўлган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.

Хусусан, 11 нафар масъул мансабдор шахс лавозимидан озод этилди.

Бўка тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи;

Янгийўл тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи;

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари шуьлар жумласидандир.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси ташкилий-назорат ва ахборот таҳлил бўйича бош мутахассиси; Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш шўбаси бош мутахассиси; Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус бўлим бош мутахассиси; Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларидаги Халқ қабулхоналарининг етакчи мутахассислари билан тузилган меҳнат шартномалари ҳам бекор қилинди.

8 нафар мансабдор шахсга интизомий жазо қўлланди:

Хусусан:

Янгийўл шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи;

Оҳангарон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи;

Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ижро аппарати раҳбарига “Ҳайфсан” берилди.

Зангиота тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи;

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси;

Ангрен шаҳар ҳокимлиги мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассисига Ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланди.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг инвестисиялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пискент туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учукн қатъий огоҳлантирилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid