platina.uz
Жамият

"Golden House"дан истеъмолчилар фойдасига 1,1 млрд сўмдан ошиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

2026 йилнинг 1-чораги давомида мазкур қурувчи корхона фаолиятидан норози бўлиб 34 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган. 

"Golden House"дан истеъмолчилар фойдасига 1,1 млрд сўмдан ошиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитаси томонида қурилиш компаниялари фаолияти юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда.

Қўмитага 2025 -2026 йилларда "Golden House Property Group" МЧЖнинг фаолияти юзасидан жами 74 та шикоят келиб тушган.

Қўмита аралашувидан сўнг, ушбу шикоятлардан 54 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши ёки низоларни судгача медиация йўли билан ҳал этилиши натижасида ижобий ҳал этилди. Истеъмолчилар фойдасига 1 млрд 128 млн 669 минг сўм миқдорда пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Хусусан, 2025 йил давомида "Golden House Property Group" МЧЖнинг МЧЖ фаолиятидан норози бўлиб жами 40 нафар фуқаро мурожаат қолдирган. Ушбу мурожаатларнинг 35 таси (87 фоизи) ижобий ҳал этилган, шундан, 31 таси қурувчи ҳамда фуқаро ўртасида ўзаро келишув битими имзоланиши орқали ҳал этилган бўлса, 4 нафар фуқароларнинг фойдасига жами 1 128 669 635 сўм миқдорда пул маблағи қайта ҳисоб китоб қилиб берилган.

Шунга қарамай, 2026 йилнинг 1-чораги давомида мазкур қурувчи корхона фаолиятидан норози бўлиб 34 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган.

Булардан 19 таси (56 фоизи) қаноатлантирилган бўлса, 5 та ҳолатда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб ва 10 та мурожаат юзасидан ваколатли ташкилотни хабардор этган ҳолда текширув тайинланган.

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳам айнан юқоридаги қурилиш корхонаси ва умуман бу соҳада мурожаатлар ортаётгани бир неча бор муҳокамалар қилинмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси барча қурувчи корхоналарни истеъмолчилар билан шартнома тузишда қурилишни битказиш имкониятларидан келиб чиқиб оқилона ва аниқ муддатларини белгилашга, истеъмолчиларга қонунчиликда берилган имтиёз ва ҳуқуқларни чекламаслик чораларини кўришларини сўраб қолади.

Маълумот учун, Рақобат қўмитасига 2023 йил 19 мингта, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилга келиб қарийб 54 мингга етгани кузатилмоқда.

Бу тадбиркорлик субъектлари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига етарлича амал қилинмасдан товар ва иш хизматлари кўрсатилаётганлиги ва соҳада мавжуд муаммолар борлигидан далолат бермоқда, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid