platina.uz
Жамият

Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига қўйиб юборилди

Ички ишлар вазири собиқ ўринбосари ўтган йил ноябрда ишдан олинган, кейинроқ бюджет пулларини талон-торож қилганликда айбланиб қамалганди.

Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига қўйиб юборилди

Ички ишлар вазири собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев етказилган 200 млрд сўмдан ортиқ зарарни нақд пул шаклда тўлаб берганидан сўнг қамоққа олиш эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган. Бу ҳақда Platina.uz манбаси тасдиқлади.

Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи, Бекмурод Абдуллаев билан бир вақтда ишдан олинган ва терговга жалб этилган Рустам Турсунов ҳамон қамоқда қолаётгани айтилган.

Эслатиб ўтиш керак, Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ўтган йил ноябрда ишдан олинган, тизимдаги давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid