platina.uz
Жамият

Қашқадарёда 80 млн сўм талаб қилган бозор раҳбари ушланди

У фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, лекин тегишли ҳужжатлари бўлмаган савдо дўконини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган. 

Қашқадарёда 80 млн сўм талаб қилган бозор раҳбари ушланди

Қашқадарёда мансаб ваколатини суиистеъмол қилган бозор раҳбари қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда бозор раҳбарининг ноқонуний ҳаракати фош этилди.

Хусусан, Деҳқонобод туманида фаолият юритувчи бозорлардан бирининг раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, лекин тегишли ҳужжатлари бўлмаган савдо дўконини сотишини, кейинчалик эса унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, “хизмати” эвазига 80 млн сўм талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур мансабдор шахс тадбиркордан 6600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланганди.

У фуқарога суд идоралари томонидан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзгартириб беришни ваъда қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid