platina.uz
Жаҳон

Хусийлар Яқин Шарқдаги урушга қўшилганини эълон қилди

Ямандаги гуруҳ томонидан Исроил жанубидаги ҳарбий нишонларга баллистик ракеталар учирилган. 

Хусийлар Яқин Шарқдаги урушга қўшилганини эълон қилди

Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган хусийлар (Ансороллоҳ ҳаракати) 28 февралда бошланган Қўшма Штатлар, Исроил ва Эрон ўртасидаги урушга кирди.

Хусийлар ҳарбий вакили Яҳё Сари Американинг Х ижтимоий тармоқ аккаунтида видеомурожаат жойлаштирди.

Сарининг хабар беришича, ҳусийлар 28 февралда уруш бошланганидан бери биринчи марта Исроилга ракета отган.

"Биз биринчи ҳарбий операциямизни босиб олинган Фаластиннинг жанубидаги Исроил ҳарбий нишонларига қарши баллистик ракеталар ёрдамида амалга оширдик", деди у.

Сари ҳужум Эрон ва Ливан "Ҳизбуллоҳ"ининг зарбалари билан бир вақтда амалга оширилганини ва мақсадига эришганини таъкидлади.

"Аввал айтиб ўтилганидек, операциялар Эрон, Ливан, Ироқ ва Фаластиндаги қаршилик фронтларини қўллаб-қувватлаш учун тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув мақсадларига эришилгунга қадар ва ушбу фронтларнинг барчасига ҳужумлар тўхтагунча давом этади", деб таъкидлади у.

Олдинги куни хусийлар агар бирон бир коалиция АҚШ ёки Исроил томонида Эронга қарши урушда иштирок этса ёки Қизил денгиз шу мақсадлар учун ишлатилса, тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувга мурожаат қилишлари билан таҳдид қилишганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid