Қўқонда эр-хотин наркокурьерлар қўлга олинди
Қувасойда эса қўшни давлат фуқароси билан алоқа боғлаган ҳолда гиёҳванд моддаларни тарқатмоқчи бўлган трансмиллий жиноий гуруҳ аниқланган.

Трансмиллий жиноят уюшмалар орқали катта миқдорда гиёҳванд моддаларнинг Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилишига чек қўйилди.
Тегишли органлар ўтказган тадбирда муқаддам судланган, 1987 йилда туғилган фуқаро трансмиллий жиноий тўда вакили экани аниқланди. У бу ишга турмуш ўртоғини ҳам шерик қилиб келган. Қўқон шаҳридаги тадбирда улар 4 кг 454 гр гашиш ммоддаси билан ушланди.
Уларнинг уйи текширилганда, ётоқхонадан гашиш, опий моддалари, 15 минг АҚШ доллари ва 72 млн сўм топилди. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси билан иш очилди.
Шунингдек, бошқа тадбирда қўшни давлат фуқароси билан алоқа боғлаганлар ушланди. 1994 й.т ва 2008 й.т фуқаролар Қувасойда 5 кг дан ошиқ гашишни олаётганда ушланди. Тадбир давомида қолган иштирокчилар ва 6 кгдан ошиқ гашиш аниқланди.
