platina.uz
Жамият

Картошка орасига яширилган 72 кг наркотик фош этилди

Ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россияга олиб кетилаётган бўлган.

Картошка орасига яширилган 72 кг наркотик фош этилди

Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистондан “Термиз-автомобил йўли” халқаро ўтказиш пунктига кириб келган вақтда ДХХнинг Чегара қўшинлари ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида картошка маҳсулотлари борлиги маълум бўлди. Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синчковлик билан текширилганда эса, уларнинг орасига худди картошка кўринишида ясалган 222 дона бўлакдан иборат, жами 72 кг 300 гр “гашиш” моддаси яширилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid