Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади
Маблағ транспорт инфратузилмасига сарфланади. Қарийб 180 та кўприк ва дренаж иншоотлари қурилади ёки реконструкция қилинади.

Жаҳон банки транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратади.
Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятидаги М-41 автомагистралининг 91 км қисми қайта қурилади: йўл икки полосалидан тўрт полосалигача кенгайтирилади, йўл қопламаси янгиланади, ҳаракат хавфсизлиги яхшиланади.
Қарийб 180 та кўприк ва дренаж иншоотлари қурилади ёки реконструкция қилинади.
Маблағлар шунингдек, мултимодал транспорт стратегиясини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон темир йўллари тизимини ислоҳ қилиш учун ҳам ишлатилади.
Аввал Жаҳон банки Ўзбекистонга 10,6 миллион долларлик грант ажратиши маълум бўлганди. Маблағ эскирган газ транспорти инфратузилмасидаги камчиликларни тўғрилаш ва уй хўжаликлари, саноат корхоналари учун табиий газни тежашга йўналтирилади.
