platina.uz
Жаҳон

Покистон Афғонистон пойтахтига ҳужум қилди: "Толибон" 400 киши ҳалок бўлганини айтди

Афғонистон расмийлари гиёҳвандларни даволаш марказига зарба берилганини билдирган. Покистон эса буни инкор этди. 

Покистон Афғонистон пойтахтига ҳужум қилди: "Толибон" 400 киши ҳалок бўлганини айтди

Афғонистон расмийлари Покистон кучлари 16 март куни Кобулда ҳаво ҳужумларини амалга оширганини даъво қилишди.

"Толибон" ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳужумни "жиноят ва ғайриинсоний ҳаракат" деб атади, деб хабар беради AFP.

Associated Press хабарига кўра, Афғонистон расмийлари гиёҳвандларни даволаш марказига зарба берилганини даъво қилмоқда. Афғонистон расмийларининг маълумоти бўйича камида 400 киши ҳалок бўлган ва тахминан 250 киши яраланган.

CNN хабарига кўра, ҳужум маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида содир бўлган. 2000 ўринга мўлжалланган бинонинг катта қисми вайрон бўлган.

Покистон бу айбловларни рад этиб, уларни "ёлғон ва чалғитувчи" деб атади. Ахборот вазирлиги баёнотида ҳужумлар фақат ҳарбий иншоотлар ва террорчиларни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини, жумладан, Афғонистондан фаолият юритаётган Покистон жангарилари базаларини нишонга олгани айтилган.

Икки мамлакат ўртасидаги можаро 22 феврал куни Покистон "Теҳрик-э-Толибон" позицияларига ҳужум қилганидан кейин авж олди. Бир неча кундан сўнг, 2021 йилдан бери Афғонистонни бошқариб келаётган "Толибон" ҳаракати Покистоннинг чегара вилоятларида ҳужум бошлади.

Бунга жавобан Исломобод Толибонга қарши "очиқ уруш" эълон қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid