platina.uz
Жаҳон

Афғонистон ва Покистон ўртасида қуролли можаро юзага келди

"Толибон" бир вақтнинг ўзида Кунар, Нангарҳор ва Ҳилманд вилоятларида Покистон позицияларига ҳужум уюштирган. 

Афғонистон ва Покистон ўртасида қуролли можаро юзага келди

Афғонистон ва Покистон ўртасида қуролли тўқнашув бошланди.

Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Лаҳор шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди. "Толибон" бир вақтнинг ўзида Кунар, Нангарҳор ва Ҳилманд вилоятларида Покистон позицияларига ҳужум уюштирди, деб хабар беради Tolo News.

Тарихан баҳсли ҳудуд ҳисобланган Дуранд чизиғи бўйлаб оғир қуроллар иштирокидаги тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бир қанча ҳудудларда Покистон қўшинлари ўз постларини ташлаб, орқага чекинди, Баҳрамча туманидаги бир чегара пункти афғон назоратига ўтди.

Жанглар Қандаҳор вилоятининг Шўробак туманини ҳам қамраб олган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувларда камида 12 покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган.

"Толибон" бу операция Покистоннинг Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб, пайшанба куни маҳаллий бозорга зарба берган ҳаракатларига жавобан эканини айтди. Покистон, ўз навбатида, афғон кучларини тинч аҳолини нишонга олишда айблаб, “Ҳиндистон мисолида бўлгани каби қаттиқ жавоб бериш” билан таҳдид қилган.

2025 йилнинг май ойида Ҳиндистон Покистонга қарши ҳарбий операция бошлади. Покистон назоратидаги Кашмирга зарбалар 26 киши, жумладан, сайёҳлар ҳалок бўлган терактга жавоб тариқасида берилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid