platina.uz
Жаҳон

Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатишга келишди

Доҳада Қатар ва Туркия воситачилигида икки давлат вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. 

Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатишга келишди

Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Доҳада Қатар ва Туркия воситачилигида икки давлат вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва мустаҳкам тинчликни мустаҳкамлаш механизмларини яратишга келишиб олдилар, деб хабар қилди Қатар ТИВ.

Покистон Мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Асиф томонлар келишувни имзолаганини тасдиқлади. Унинг қўшимча қилишича, делегациялар музокараларни давом эттириш учун 25 октябр куни Истанбулда учрашади.

11 октябр куни кечга яқин Покистон-Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашувлар юз берди, натижада ўнлаб ҳарбийлар ҳалок бўлди.

"Толибон" бу операция Покистоннинг Афғонистон ҳаво ҳудудини бузган ва маҳаллий бозорга зарба берган ҳаракатларига жавоб эканлигини таъкидлади. Покистон, ўз навбатида, афғон қўшинларини тинч аҳолини нишонга олишда айблаб, “Ҳиндистон мисолида бўлгани каби қаттиқ жавоб бериш” билан таҳдид қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid