platina.uz
Жамият

“Кислотали булутлар” ҳақидаги хабарлар илмий жиҳатдан асоссиз – “Ўзгидромет”

Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиё давлатлари ҳудудига етиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзгидромет” ва Экология қўмитаси бунга муносабат билдирди.

“Кислотали булутлар” ҳақидаги хабарлар илмий жиҳатдан асоссиз – “Ўзгидромет”

Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиё давлатлари ҳудудига етиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур маълумотлар илмий жиҳатдан асосланмаган. Бу ҳақида “Ўзгидромет” ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (SО₂) ва азот оксидлари (NО₂) узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай жараёнлар асосан йирик саноат ҳудудлари ва тўғридан-тўғри чиқинди манбалари яқинида кузатилади.

Ҳаво массалари узоқ масофаларга кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси атмосферадаги турбулентлик, вертикал аралашиш, қуруқ ва нам чўкиш жараёнлари таъсирида кескин камаяди. Шу сабабли манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.

Бундан ташқари, ёғинларнинг ҳосил бўлиши маҳаллий булут ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ёғинлар асосан ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд бўлган сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига шаклланади.

Метеорологик кузатувлар ва атмосфера ҳавоси сифати мониторинги маълумотларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid