platina.uz
Жамият

Жорий йилда 1,5 млн аёлни даромадли қилиш режалаштирилди

Хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури бошланади, 100 минг нафари эса ахборот технологиялари соҳасига ўқитилади. 

Жорий йилда 1,5 млн аёлни даромадли қилиш режалаштирилди

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.

Жорий йилда 166 минг хотин-қиз замонавий касб ва тадбиркорликка, яна 100 минг нафари эса ахборот технологиялари соҳасига ўқитилади.

Шунингдек, хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Бу орқали лидер тадбиркорлар кўмагида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёлнинг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари, “Ҳамроҳ” дастури доирасида хотин-қизларнинг 3 мингта лойиҳасига жами 1 триллион сўм ажратилади.

Умуман, жорий йилда 1,5 миллион аёлни даромадли қилиш, шундан 400 минг нафарини бизнесга жалб этиш бўйича катта марра олинган. Ушбу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан зиёд ресурс йўналтирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid