platina.uz
Жамият

ФВВ ходимига 30 минг доллар таклиф этган тадбиркор ушланди

У 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилиниши бўйича аризани ижобий ҳал қилиш мақсадида пора беришга уринган. 

ФВВ ходимига 30 минг доллар таклиф этган тадбиркор ушланди

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди.

Пойтахтда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи раҳбарлик қиладиган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида барпо этилган, лекин, бир қатор камчиликлари бартараф этилмаган 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилиниши бўйича “Nazorat.MS.UZ” электрон портали орқали тақдим этадиган аризасини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ходимига 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.

Ўз навбатида ходим ҳолат бўйича масъулларни хабардор қилган.

ДХХ ва ФВВ ШХБ ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, МЧЖ раҳбари пойтахт ФВББ ходимига ушбу пул маблағини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Прокуратура ходими 9 минг доллар билан қўлга олинди.

У Ўртачирчиқ туманидаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган қарздорликни бартараф этишни ваъда қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid