Асад Жумаев қамоқдан катта сабоқ олганини гапирди
У ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлган 10-синф ўқувчиси ва унинг отаси Зафар Кучкунов билан бизнес ҳамкор бўлган.

10 суткага қамалган Асад Жумаев қамоқда ўтган бир кунининг ўзи унга жуда катта сабоқ бўлганини алоҳида таъкидлаган.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Асад Жумаевнинг интервюсини эълон қилди.
Маълум бўлишича, ЙПХ ходими Ҳосилбек Бекназаровни уриб кетган ва ўлимига сабаб бўлган 10-синф ўқувчиси ва унинг отаси Зафар Кучкунов А.Жумаевнинг тюнинг бизнесига ҳамкор сифатида киришган. Улар ўзаро таниш бўлган.
