platina.uz
Жамият

Санкт-Петербургда ёш бола ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик тақдирланди

Хайрулло Ибодуллаевни "Жасорат" медали билан мукофотлаш бўйича Президент фармони эълон қилинди.  

Санкт-Петербургда ёш бола ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик тақдирланди

Санкт-Петербургда ёш бола ҳаётини сақлаб ўзбекистонлик тақдирланди.

Бу ҳақда президент фармони эълон қилинди.

"Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан пастга қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун мард ва жасур юртдошимиз Ибодуллаев Хайрулло Сайдуллаевич "Жасорат" медали билан мукофотлансин", дейилади фармон матнида.

Эслатиб ўтаммз, ҳодиса шаҳарнинг Петрозаводская кўчасида содир бўлди. Бола очиқ дераза ёнида ўйнаб юрганида йиқилиб, карнизга илиниб қолган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid