platina.uz
Спорт

Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари чемпиони: Ўзбекистоннинг олтинлари 7 тага етди

Ҳозирда бешинчи ўринда бораётган жамоада 15 та кумуш ва 9 та бронза ҳам бор. Энди тўртинчи ўриндаги Қозоғистон билан орани битта олтин ажратиб турибди.

Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари чемпиони: Ўзбекистоннинг олтинлари 7 тага етди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари чемпионлигига эришди.

Босқон улоқтириш баҳсларида иштирок этган ушбу спортчи 74.38 метр натижа билан олтин медалга эга чиқди.

Қайд этиш керакки, Хўжаев бу натижага учинчи уринишда эришди. Бунгача у 2 марта – 2018 йил Жакартада ўтказилган турнирда ҳамда 2023 йил Ҳангчжоу мезбонлигидаги Осиё ўйинларида бронза медал билан кифояланганди.

Кун давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари 3 та кумуш ва битта бронза медал ҳам қўлга киритганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўз ҳисобидаги олтин медаллар сонини 7 тага етказди (15 та кумуш ва 9 та бронза) ва умумий рейтингдаги бешинчи ўринни мустаҳкамлади. Энди тўртинчи ўриндаги Қозоғистон билан орани битта олтин ажратиб турибди.

Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари чемпиони: Ўзбекистоннинг олтинлари 7 тага етди
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid