platina.uz
Спорт

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 10-олтин медални қўлга киритди

Айни пайтда Ўзбекистон ҳисобида 10 та олтин, 17 та кумуш ва 10 та бронза — жами 37 та медал мавжуд бўлиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда. 

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 10-олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларида ҳозиргача 10 тта олтин медални қўлга киритди.

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ибодатхон Агожонова делегациямизга олтин медал келтирди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Агожонова финалда Хитой Тайпейи вакилини мағлуб этиб, мусобақа чемпионлигига эришди.

​Эркаклар ўртасида +90 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳруҳхон Бахтиёров финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадовдан устун келди ва делегациямизнинг 10-олтин медалига муаллифлик қилди.

Осиё ўйинларининг 7-кунида эса Ўзбекистон делегацияси 3 та медални қўлга киритди.

Унда жамоа аъзолари 1 та олтин ва 2 та кумуш медалга эга чиққан.

Шаҳриёр Маҳкамов байдаркада эшкак эшишда олтин медални расмийлаштирган.

Арина Танатмишева байдаркада, Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги эса каноэда кумуш медалларни қўлга киритган.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 10-олтин медални қўлга киритди

Айни пайтда Ўзбекистон ҳисобида 10 та олтин, 17 та кумуш ва 10 та бронза — жами 37 та медал мавжуд.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid