platina.uz
Жамият

“Ўзбекнефтгаз” раҳбарининг икки ўринбосари ишдан кетди

Ҳар иккала истеъфо орасидаги фарқ деярли бир ойни ташкил қилади, аммо компания бу ҳақда шу вақтгача расмий хабар бермаган.

“Ўзбекнефтгаз” раҳбарининг икки ўринбосари ишдан кетди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарувида икки нафар ўринбосар ишдан кетгани маълум бўлди.

Раиснинг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари Юлдашев Ғайрат Абдуллаевич 19 январда, режим ва кадр масалалари бўйича ўринбосари Ҳакимов Қаҳрамон Норбўта ўғли 16 февралда лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” кузатув кенгаши аъзоси Мухутдинов Нодир Убайдуллаевичнинг ваколати ҳам тугатилди.

Ўтган йили декабрда “Ўзбекнефтгаз” бошқарувига Абдуғани Сангинов раҳбар этиб тайинланган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid