platina.uz
Жамият

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Суҳроб Ҳамроев бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари бўлди. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди.

Суҳроб Ҳамроев “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У турли йилларда вазирлик ва республика даражасидаги давлат идоралари, эксперт агентликлари ҳамда нефт-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Аброржон Худойберганов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолиятини қурилма кузатувчиси лавозимидан бошлаб, босқичма-босқич масъул ва раҳбарликгача самарали фаолият олиб борган.

Бироз аввал “Ўзбекнефтгаз” раҳбарининг икки ўринбосари ишдан кетгани хабар қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid