АҚШ Эронга қарши узоқ муддатли операцияга тайёрланаётгани айтилди
Қўшма Штатлар кучлари нафақат ядровий инфратузилмага, балки ҳукумат объектларига ҳам зарба бериши мумкин.

АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши "узоқ муддатли, кўп ҳафталик операциялар" ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, агар АҚШ президенти Доналд Трамп ҳужумга буйруқ берса, операция бошланади.
Операцияни режалаштириш 2025 йил июн ойида АҚШнинг Эронга ҳужумидан олдингига қараганда "мураккаброқ". АҚШ кучлари нафақат ядровий инфратузилмага, балки ҳукумат объектларига ҳам зарба бериши мумкин. Бир манбанинг қўшимча қилишича, Вашингтон Теҳрондан жавоб кутмоқда. Ўзаро зарбалар маълум вақт давомида давом этади.
Феврал ойи бошида АҚШ ва Эрон Ўмонда ядровий дастур бўйича музокаралар олиб боришди. Ушбу музокаралардан сўнг Доналд Трамп иккинчи авиаташувчи кема Эрон қирғоқларига йўл олаётганини эълон қилди.
Пентагон минтақадаги АҚШ кучларига тахминан 1000 аскар, шунингдек, қирувчи самолётлар ва бошқариладиган ракета эсминецларини қўшишини хабар қилди.
