platina.uz
Жамият

“Новза” метроси яқинидаги савдо мажмуасида ёнғин кузатилди

Ҳодиса сабаб вафот этган ва жароҳатланганлар йўқ. 

“Новза” метроси яқинидаги савдо мажмуасида ёнғин кузатилди

“Новза” метроси яқинидаги савдо мажмуасида ёнғин кузатилди.

Тошкент шаҳар “Новза” метро яқинидаги савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида пойтахт ФВБга хабар қилинган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин соат 18:19 да ўчирилди, дейилади ФВБ хабарида. Ҳодиса сабаб вафот этган ва жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни "Авиатор" мажмуасида,сўнгра Ангрендаги уйда ёнғинда бир киши вафот этганди.

Шундан сўнг ФВВ савдо мажмуаларини текшира бошлади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid